...
МЕНЮ
ONLINE TV

Жаҳон чемпионатида омадсизликка учраган мураббийнинг кейинги тақдирига ойдинлик киритилди


18:57, 03.07.2018 Спорт
 2 520

Германия терма жамоаси гуруҳда атиги уч очко ишлаб, мундиални шармандаларча тарк этганди.

Германия терма жамоаси бош мураббийи Йоахим Лев ўз лавозимида қоладиган бўлди. Бу ҳақда Германия футбол иттифоқи қарор қабул қилди.
 
58 ёшли мутахассис жаҳон чемпионатида омадсизликга учраганига қарамасдан жамоада ишлаш нияти борлигини айтган.
 
Аввалроқ, Йоахим Лёв Германия термаси билан 4 йиллик шартнома тузганди. Жамоа Жанубий Кореядан мағлуб бўлгандан сўнг Германия футбол иттифоқи раҳбари Райнхард Гриндель мутахассисни қўллаб-қувватлади ва унга яна бир марта имкон беришни жоиз деб топди.
 
Мутахассиснинг кейинги мақсади ҳам аниқ бўлиб улгурган бўлиб, у Евро-2020 мусобақасида муваффақият қозонмоқчи.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Йоахим Лёв Германия ЖЧ-2018 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!