...
МЕНЮ
ONLINE TV

Трамп НАТОдаги иттифоқчиларига қандай мактуб йўллади?


18:27, 03.07.2018 Жамият
 1 805

Президент бу каби хатларни Германия, Канада, Бельгия ва Норвегияга йўллаган.

АҚШ президенти Дональд Трамп НАТОдаги қатор иттифоқчиларига мактуб йўллади. Бу ҳақда “The New York Times” хабар бермоқда.
 
Трамп иттифоқчиларини АҚШ билан солиштирганда альянс доирасида мудофаа учун жуда кам маблағ сарфлашда айблаган.
 
Трамп бу каби хатларни Германия, Канада, Бельгия ва Норвегияга йўллаган. Президент мактубларда иттифоқчилари мудофаа учун харажатларни орттирмаётгани сабабли АҚШнинг сабри тугаётганини билдирган.
 
 “Сизнинг апрель ойида Қўшма штатларга амалга оширган ташрифингиз вақтида муҳокама қилганимиздек, баъзи иттифоқчилар ваъдаларига қарамай мудофаа харажатларини кўпайтирмадилар”, дейди Трамп Германия канцлери Ангела Меркелга ёзган мактубида.
 
Маълумот ўрнида, 2014 йил Уэльсда бўлган НАТО саммитида альянс давлатлари раҳбарлари сўнгги ўн йилда мудофаа харажатларини ЯИМнинг 2 фоизигача етказиш мажбуриятини олганлар.
 
Ҳозирги вақтда НАТОнинг фақатгина саккиз аъзосининг мудофаа харажатлари ЯИМнинг 2 фоизидан ортиқ. Трамп бу масаани 11-12 июль кунлари Брюсселда бўлиб ўтадиган НАТО саммитида бу масалани кўтаришга ваъда берган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Дональд Трамп НАТО 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар