...
МЕНЮ
ONLINE TV

Жарималар ҳақида маълумот берувчи сайт ишга тушди


22:28, 03.05.2017 Жамият
 16 949

Шунингдек, ҳайдовчилар жарималар ҳақидаги маълумотни SMS-хабарномалар орқали ҳам билиб олишлари мумкин.

Давлат йўл ҳакарати хавфсизлиги хизмати (ДЙҲХХ) пойтахт кўчаларига ўрнатилган кузатув камералари орқали аниқланган қоидабузарликлар учун белгиланадиган жарима пуллари ҳақида маълумот берувчи сайтни синов сифатида ишга туширди.

Мазкур сайт (dyhxx.uz) орқали рўйхатдан ўтиш учун мобил телефон рақамини ёзиш ва пароль ўйлаб топиш керак. Кейин эса шахсий кабинетга кирилади ва у ерда автомобилнинг давлат рақами ва техпаспортнинг рақамини қайд этиш керак.

Шунингдек, ҳайдовчилар жарималар ҳақидаги маълумотни SMS-хабарномалар орқали ҳам билиб олишлари мумкин. Бунинг учун 8860 қисқа рақамларига автомобиль рақами ва битта бўш жой ташлаб, техпаспорт серияси ва рақами юборилади (масалан: 01A123AA  AAC1234567). Битта кирувчи хабар нархи – $0,05. Мазкур хизматдан ҳозирча фақат UMS абонентлари фойдалнишлари мумкин.
Бобур Жалолов

Теглар:кузатув камералари чорраҳа қоидабузарлик 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар