...
МЕНЮ
ONLINE TV

Жанубий Корея Таълим вазири Ўзбекистонга келади


09:56, 27.03.2017 Жамият
 1 671

Корея Республикаси Бош вазири ўринбосари, мамлакат Таълим вазири Ли Чжун Сик Ўзбекистонга ташриф буюради.

Ушбу ҳафтада Корея Республикаси Бош вазири ўринбосари, мамлакат Таълим вазири Ли Чжун Сик Ўзбекистон ва Қозоғистонга ташриф буюради. Бу ҳақда "Yonhap" ахборот агентлиги хабар берди.
 
Ташриф икки давлатнинг Жанубий Корея билан дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 25 йиллиги муносабати билан амалга оширилади. Ташриф 4 кунга мўлжалланган бўлиб, унда мамлакатларнинг стратегик ҳамкорлик муносабатларини мустаҳкамлаш масалалари кўриб чиқилади.
 
Шунингдек, Ли Чжун Сик Ўзбекистонда яшовчи этник корейcлар билан ҳам учрашади. Ҳозирда юртимизда 180 мингга яқин корейcлар истиқомат қилади.
Бобур Жалолов

Теглар:Жанубий Корея Ўзбекистон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар