Элчининг айтишича, айнан ҳозир Жанубий Корея коорпорациялари Ўзбекистон билан ҳамкорликни жиддий олиб бориши керак.
Корея Республикасининг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Квон Ён У Тошкент шаҳрида очилган Ўзбекистон – Корея Республикаси бизнес форумида бу ҳақда маълум қилган.
“Корея ва Ўзбекистон ўртасида 1992 йилда дипломатик алоқалар ўрнатилгандан сўнг, дунё ҳамжамияти барча мамлакатларининг ҳавасини келтирадиган ўзаро ишончга асосланган алоқалар юзага келди. Биз жуда яқин дўстларга айландик”, — дейди элчи.
Элчининг айтишича, айнан ҳозир Жанубий Корея коорпорациялари Ўзбекистон билан ҳамкорликни жиддий олиб бориши керак. У мазкур бизнес-мулоқот доирасида томонлар кўплаб амалий натижаларни қўлга киритишларига умид билдирди.
Эслатиб ўтамиз, ўз ишини бошлаган бизнес форумда 60га яқин хорижлик меҳмонлар иштирок этаяпти. Жанубий Корея делегациясига ушбу мамлакат бош вазири ўринбосари, молия вазири Ким Донг Ён бошчилик қилаяпти.