...
МЕНЮ
ONLINE TV

ЖАР президенти вазифасидан озод этилди


15:27, 13.02.2018 Олам
 1 856

Мамлакатда икки ҳафтадан буён давом этиб келаётган танқидлар ва чиқишлар Зуманинг истеъфоси билан якунланди.

ЖАР президенти Якоб Зума “Rainbow nation” партиясининг таъсири натижасида истеъфо беришга мажбур бўлди. Бу ҳақда “Reuters” нашри хабар бермоқда.
 
Нельсон Мандела президентлигида вужудга келган “Rainbow nation” партияси Жанубий Африка миллий Кенгаши билан биргаликда якшанба куни Зума билан музокаралар ўтказган ва унга лавозимини тарк этиши учун 48 соат вақт берган.
 
Муҳолифат партияси ва ОАВ ЖАР Африкадаги энг иқтисоди ривожланган давлат эканлиги, банклар, тоғ-кон саноати бойлигига қарамасдан 9 йилдан буён президентлик қилиб келаётган Якоб Зума даврида аҳвол ёмонлашганини айтишмоқда.
 
Бу каби танқидлар ва чиқишлар мамлакатда икки ҳафтадан буён давом этиб келди ва Зуманинг истеъфоси билан якунланди.
 
Муҳолифат партия етакчиси эса Зуманинг собиқ турмуш ўртоғининг жияни Рамафосадир. У айнан кейинги сайловларда етакчилик қилиши мумкин.
 
Маълумот учун, Зума 2016 йилги президентлик сайловларида 54 фоиз овоз олиб зўрға ғолиб бўлган эди.
Икром Раҳмон

Теглар:Якоб Зума ЖАР президент 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!