21 йиллик танаффусдан сўнг Туркияга келган илк Ўзбекистон раҳбари Шавкат Мирзиёев бўлди.
Қарийб 15 йил давомида Ўзбекистонга келмаган Туркия раҳбари Ражаб Тойиб Эрдўғаннинг 2016 йил Самарқандга қилган ташрифи икки давлат ўртасидаги муносабатларни яна янги саҳифадан очилишига илк қадам бўлди.
Қуйида 2016 ҳамда 2017 йиллар давомида Ўзбекистон ва Туркия муносабатларини янги босқичга олиб чиқишга ҳисса қўшган ўзаро сиёсий учрашувлар ҳақида қисқача тўхталамиз.
2017 йилнинг 25-26 октябрь кунлари Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Туркияга ташриф уюштириб, президент Ражаб Тойиб Эрдўған билан учрашди.
21 йиллик танаффусдан сўнг Туркияга келган илк Ўзбекистон раҳбари Шавкат Мирзиёев бўлди. Тарихий учрашув давомида авиация, транспорт, инвестиция, дипломатия, таълим, соғлиқни сақлаш, мудофаа, савдо, маданият ва банк иши каби соҳаларда 20 дан ортиқ шартнома имзоланди.
2017 йилда Ражаб Тойиб Эрдўған ва Шавкат Мирзиёев Пекин, Ар-Риёд, Остона ва Нью-Йоркда ўтган халқаро тадбирлар доирасида ҳам муҳокамалар ўтказишди. Икки давлат раҳбарлари турли масалалар юзасидан телефон орқали ҳам мулоқот қилиб туришди.
27 февраль куни Туркия Президенти Истанбулда ўша вақтда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари лавозимини эгаллаб турган Рустам Азимов бошчилигидаги Ўзбекистон делегациясини қабул қилди.
25 май куни “Ўзэкспомарказ”да Савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон – Туркия ҳукуматлараро комиссиясининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.
Айтиш керакки, 2017 йилда 5 марта Ўзбекистон-Туркия бизнес-форуми ташкил этилди.
Икки давлат ўртасидаги товар айланмаси ўтган йилнинг илк ярим йиллигида 28 фоизга ошиб, 709,9 миллион долларга етди. 2016 йилда бу кўрсаткич 1,242 миллиард долларга тенг бўлган эди.