...
МЕНЮ
ONLINE TV

Энди раҳбарлар китоб ўқиши шарт


14:25, 13.02.2018 Жамият
 3 284

“Раҳбар бўлсанг, китоб ўқи!” маънавий-маърифий ташаббуси олға сурилмоқда.

Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги Бош директорининг буйруғи билан Агентлик марказий аппарати, тизимдаги нашриёт-матбаа ижодий уйлари, Қорақалпоғистон Республикаси матбуот ва ахборот агентлиги, Тошкент шаҳар ва вилоятлар матбуот ва ахборот бошқармалари раҳбар-ходимлари ҳар ойда камида биттадан бадиий асар ўқиши лозимлиги белгилаб қўйилди. Бу ҳақда агентликдан хабар қилинди.
 
“Раҳбар бўлсанг, китоб ўқи!” маънавий-маърифий ташаббусига асосан тизим бўйича ҳар ойнинг охирги шанба куни “Мутолаа ҳисоботи” куни этиб белгиланди. Унга кўра, ҳар бир раҳбар-ходим ўша куни ўзи ишлаётган идоранинг расмий веб-сайтида ўқиган китоби ҳақида ёзган таассуротларини эълон қилади.
 
Энг китобхон раҳбарларнинг ёзган ҳисоботларига қараб Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги томонидан рағбатлантириб борилади. Бунда раҳбар-ходимнинг ўз оиласида китоб ўқишга тарғиб қилиш фаолияти ҳам ҳисобга олинади.
 
Бундан ташқари, Агентлик 1500 дан ошиқ оммавий ахборот воситаси, 130 дан ортиқ нашриёт ва 1800 га яқин босмахонада меҳнат қилаётган минглаб соҳа раҳбарларини ҳам ушбу ташаббусни фаол қўллаб-қувватлашга чорлаган.

Теглар:Матбуот ва ахборот агентлиги Китоб 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

Неъмат
09:21 14.02.2018

Кулгили, айниқса, ўзи бошқаларни ўқишга, ўрганишга ундаши лозим бўлган одамларни ўқишга ундаш, бу ишни амалга оширмаса, масалан, ҳисобот тақдим этиш орқали қандайдир жазо чораларига шама қилиб хавотирга солиш жуда кулгили. Аммо, начора?! Биз китоб орқали XXI асрда ахборот технологиялари зинапояларидан маҳрур кўтарилиб, тараққиётнинг ақл бовар чўққиларига эришдик ва ...китоб ўқимай қўйдик, мутоала унутилди.. Гўё ҳамма нарсани биламиз ва "китоб ўқи" деганларкўзимизга ақл ўргатувчи ёқимсиз кимсага айланиб қолди. Мактабга илк қадам қўйган давримизни бир эслайлик. Мактаб гўё сеҳрли эди, ўқитувчимиз ҳузурига ошиққандан ошиқардик. Кейинчалик макатаб биз ўйлаганчалик сеҳрли, мароқли маскан эмаслигини билиб қолиб, ҳафсаламиз пир бўлган. Сабаби, онгимизда мактаб яхши, зўр, деган тушунча шаклланган. Ваҳоланки, дарслар болага аввало завқ берадиган машғулот эмас, аксинча, чинакамига тер тўкиш, қийналишни ўз ичига олган ҳар бири қирқ беш дақиқалик арлик жараён. Бу жараённи ўқувчига малол келмайдиган, зериктирмайдиган тарзда қизиқарли ўтказиш эса ўқитувчининг салоҳиятига боғлик. Лекин биз мактаб қизиқарли, ўқитувчимиз зўр бўлса-бўлмаса-да, ўн йил қатнадик ва барибир нималарнидир ўқиб-ўргандик. Адабиёт ўқитувчисизнинг пўписалари иш берди. Дасрликдан ташқари бошқа кўп китобларни ўқиб, неча кунлаб ҳайрат оғушида юрганмиз ва ва бунинг учун ўқитувчимизга "раҳмат"лар айтардик. Шу жиҳатдан олиб қарганда, “Раҳбар бўлсанг, китоб ўқи!” маънавий-маърифий ташббусини қўллаб-қувватлайман. Кулганлар ҳозирча кулиб туришсин, аммо кейинчалик бу ташббусдан ҳамма миннатдор бўлади.



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар