Автобус, метро ва йўналишли таксиларда йўловчи ташиш соҳасига оид инновацион таклифларингиз борми?
Концепцияни ишлаб чиқишнинг асосий мақсади Тошкент шаҳри йўловчи ташиш транспортининг 2030 йилгача бўлган стратегик йўналишини шаҳар йўловчи ташиш транспортини янада ривожлантириш тамойилларининг асосланган ҳужжатларини таёрлашдан иборатдир.
“Тошшаҳартрансхизмат” АЖ маъмурияти биринчи навбатда йўловчиларга қуллайликлар яратишни эътиборга олган ҳолда йўловчи ташиш транспортини ривожлантиришга оид фикр-мулоҳазалар ва таклифлар, шунингдек, хорижий мутахассисларнинг шаҳар йўловчи ташиш транспортини бошқариш истиқболлари ҳақида тажрибаларини билдиришларини сўраган.
Автобус, метро ва йўналишли таксиларда йўловчи ташиш соҳасига оид инновацион таклифлар бўлса, сиз ҳам юборишингиз мумкин. Қайд этилишича, таклифлар шаҳар йўловчи ташиш транспортини ривожлантириш концепциясини ишлаб чиқишда эътиборга олинади ва баъзилари амалиётга жорий этилиши мумкин.
Таклифларни жорий йилнинг 10 июнигача concept@tshtx.uz электрон манзилига юбориш сўралган. Эътибор беринг, таклифлар йўллаётганда Ф.И.Ш., мурожаат учун телефон рақами кўрсатилиши керак.