Оғиз пластикаси қизни таниб бўлмас даражада ўзгартириб юборди.
22 ёшли туркиялик Мерве Келеш лабларини тўғрилашни хоҳлади ва интернетдан топган жарроҳга мурожаат қилди. Оғиз пластикаси қизни таниб бўлмас даражада ўзгартириб юборди.
Унинг лаблари жуда кучли шишиб кетгани оқибатида Мерве оғзини оча олмай қолди. Жабр кўрган қизни шифохонага жўнатишди, лекин бу билан воқеа ниҳоясига етмади.
Маҳаллий ОАВнинг хабар беришича, қизни операция қилган жарроҳ Сонер ижтимоий тармоқларда Озарбайжонда шу соҳа бўйича таълим олгани ҳақида маълумот қолдирган. Бироқ қиз устидан шикоят қилганидан сўнг у аслида сартарош эканини, Мерве Келеш эса шунчаки ундан пул ундирмоқчи эканини таъкидлаган.
Қизни ҳозиргача даволашнинг иложи бўлмаяпти, чунки врачлар ўзини жарроҳ деб атаган Сонер қизнинг лабига қандай модда юборганини аниқлай олишмаяпти.

Сумбула