...
МЕНЮ
ONLINE TV

Сурия чегарасида яна бир хавфли террорчи кўлга олинди


16:34, 06.05.2017 Олам
 3 986

Сурия чегараси яқинидаги Эрсал шаҳридаги махсус операция давомида кўлга олинган.

Ливан махсус хизмати жангчилари “Жабҳот ан-Нусра” экстремистик гуруҳининг энг хавфли аъзоларидан бири Муҳаммад Хасвени кўлга олди.
 
Маълумотларга кўра, уни Сурия чегараси яқинидаги Эрсал шаҳридаги махсус операция давомида кўлга олишган.
 
Абу Холид ал-Қусейри исми билан машҳур Хасве “Ан-Нусра” қанотини бошқарган ва Бека водийсининг чегара ҳудудларидаги Ливан ҳарбий хизматчиларига қарши қуролли чиқишларга маъсул шахс бўлган.
 
22 апрель куни ҳарбий махсус хизмат жангчилари Эрсал яқинидаги Вади ал-Ҳусн тоғли ҳудудларида фаолият юритган “Ислом давлати” гуруҳининг қуролланган жамоасини йўқ қилганди.
Мадина Муҳаммадиева

Теглар:Сурия 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!