...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзга сайёраликка ўхшашни истаган йигит 110 марта жарроҳлик столига ётди


13:13, 06.03.2017 Олам
 8 569

Юздан ортиқ жарроҳлик операциясини бошдан ўтказганига қарамай, йигитча танасининг бошқа жойларини ҳам ўзгартиришни режалаштирмоқда.

АҚШлик 22 ёшли фуқаро кўринишини ўзга сайёраликка ўхшатиш учун 110 марта пластик жарроҳлик амалиётини бошдан кечирди. Бу ҳақда “Lenta.ru” хабар бермоқда.
 
Маълумотларга кўра, фуқаро илк бор бундан 5 йил аввал, пластик жарроҳларга мурожаат қилган ва лабларини катталаштирган. Кейин қошларининг шакли, ёноқлар ва юз тузилишини ўзгартириш учун яна тиғ остига ётган.
 
Ўзга сайёраликка ўхшаш орзусида у бурнининг шаклини ўзгартириб, бурун терисининг ички қисмига махсус “ёстиқча”лар ўрнаттирди. Кўзларига қора контакт линзаларини тақди.
 
Ҳозирча пластик жарроҳлик амалиётларига жами 160 минг АҚШ доллари миқдоридаги маблағ сарфланган.
 
Бироқ фуқаро яқин ойларда пешона, бош суягининг тузилишини ўзгартириш бўйича яна қатор пластик операцияларга тайёргарлик кўрмоқда. 
Умида Якубова

Теглар:Жарроҳлик амалиёти Операция Пластик операция 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!