...
МЕНЮ
ONLINE TV

ТИФ Миллий банкка янги раис тайинланди


13:02, 06.03.2017 Жамият
 4 276

Бошқарув раиси лавозимини собиқ раҳбарнинг биринчи ўринбосари эгаллади.

Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки раҳбариятида ўзгариш кузатилди. 2005 йилдан Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки Бошқарув раиси лавозимида фаолияти юритиб келаётган Саидаҳмад Бўриевич Раҳимов вазифасидан озод этилди. Бу ҳақдаги хабарни банк маъмурияти тақдислади.
 
Маълум қилинишича, Бошқарув раиси лавозимини 2016 йилдан буён раиснинг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келаётган  Сухроб Рустамович Холмуродов эгаллаган.
 
Маълумот учун, Сухроб Холмуродов 1973 йилда Самарқанд вилоятида туғилган. 2000 йилда Тошкент Молия институтини тамомлаган. Банк тизимида 1993 йилдан буён ишлаб келади.
 
Собиқ Бошқарув раиси Саидаҳмад Бўриевич Раҳимов фаолиятини қаерда давом эттириши ҳозирча маълум эмас.

Теглар:Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар