Қизалоқнинг туғилганига 10 кундан ошган бўлсад-да, актриса буни оммага эндигина ошкор қилди.
Аслида Амалия деб исм берилган қизалоқ 22 февраль куни дунёга келган, бироқ машҳурлар оммага буни энди маълум қилишди. Бу ҳақда “Glamour.ru” хабар қилмоқда.
Натали Портман ҳомиладорлигининг сўнгги кунларигача турли тадбирларда турмуш ўртоғи, хареограф Бенжамен Мильпье билан биргаликда қатнашди.
Кўзи ёригани сабабли Портман “Оскар” мукофотини топшириш маросимида иштирок эта олмади. Унинг номзоди Жаклин Кеннеди роли учун “Энг яхши актриса” номинациясига қўйилган эди.
Маълумот учун, қизалоқ Портман ва унинг турмуш ўртоғи Мильпьенинг иккинчи фарзанларидир. Актрисанинг 2011 йили туғилган Алеф исмли ўғли ҳам бор.