...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистон энергетика соҳасига 50 миллион доллар инвестиция ажратилди


09:28, 30.05.2018 Жамият
 1 994

“Саноат корхоналари энергия самарадорлигини ошириш” лойиҳасини амалга ошириш учун инвестиция ажратилиши тасдиқланди.

28 май куни Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки (ХТТБ) ва Ўзбекистон Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки “Саноат корхоналари энергия самарадорлигини ошириш” лойиҳасини амалга ошириш учун мамлакатга 50 миллион доллар ажратиш тўғрисидаги келишувни имзолади.
 
Қайд этилишича, келишув йирик ишлаб чиқариш корхоналарига қўшимча молиявий кўмак бериш, кичик ва ўрта ишлаб чиқариш корхоналарига тежамкор технологияларни жорий қилишда ёрдам беришни кўзда тутади.
 
“Эскирган ускуналар ва ишлаб чиқариш жараёнларини модернизация қилиш мамлакат корхоналарининг рақобатбардошлигини ошириш учун жуда муҳим. Энергия тежамкорлик ускуналардан фойдаланиш ва хизмат кўрсатиш харажатларини камайтиришга, ишлаб чиқаришни оширишга, шунингдек, камроқ энергия истеъмоли ҳисобидан пулни тежашга ва иқлим ўзгаришининг оқибатларини камайтириш имкониятини яратади. Жаҳон банки ўзбек корхоналарининг энергия самарадорлигини оширишга кўмаклашишдан мамнун”, деган Жаҳон банкининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Ҳидеки Мори.
 
Лойиҳа доирасидаги инвестиция соатига қўшимча 386 ГВт энергияни тежашга ва атомсферага чиқаётган карбонад ангидрид газини 799 минг тоннага қисқартиришга ёрдам беради.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар