Учрашув Тошкентда бўлиб ўтиши таъкидланган.
Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати раиси Ихтиёр Абдуллаев Тожикистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раҳбари Саймўмин Ятимов билан Тошкентда икки томонлама ҳамкорликни ривожлантиришни муҳокама қилади. Бу ҳақда “Asia-Plus” нашри маълум қилди.
Таъкидланишича, учрашув чоғида икки мамлакат хавфсизлик хизмати раҳбарлари уюшган жиноятчилик, терроризм, экстремизмга қарши кураш доирасида икки томонлама ҳамкорлик масалаларини келишиб олишади.
Ҳозирча учрашув қайси санада бўлиши аниқ айтилмаган.
Эслатиб ўтамиз, ДХХ раиси Ихтиёр Абдуллаев Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн тўртинчи ялпи мажлисида сўзга чиқиб, мамлакат ички ва ташқи сиёсатига таҳдидларни келтириб ўтган эди.

Икром Раҳмон