Россиялик истеъмолчиларнинг Туркия маҳсулотларига талаби кундан-кунга ортиб бораётган экан.
Шарқий Қора денгиз экспортчилар уюшмаси маълумотига кўра, икки мамлакат ўртасидаги савдо-иқтисодий муносабатлар яна изга тушгани боис Туркия қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириб бериш бўйича Россиянинг энг яқин ҳамкорига айланмоқда.
Рақамларга эътибор қаратсак, туркиялик деҳқонлар томонидан шу уч ой ичида 22 минг 624 тонна олма, 16 минг 485 тонна анор, 2 минг 411 тонна нок, 816 тонна гилос, 981 тонна узум, 22 тонна ўрик Россия бозорларига етказиб берилди.
“Мевалар мавсуми энди бошланди. Режага кўра, гилос, ўрик ва беҳи ҳам етказиб берамиз, дейди Туркия мева-сабзавот экспорти сектори раҳбари Аҳмад Ҳамди Гурдоган.
Унинг қўшимча қилишича, россиялик истеъмолчиларнинг Туркия маҳсулотларига талаби кундан-кунга ортиб бораётган экан.