...
МЕНЮ
ONLINE TV

Исроил Мадримов қозоғистонлик рақибига ҳеч қандай имконият қолдирмади


11:47, 07.06.2018 Спорт
 3 128

“Қозоғистон президенти кубоги” учун ўтказилаётган мусобақанинг асосий босқич жангларида уч нафар ўзбекистонлик боксчи рингга чиқди.

Қозоғистонда бокс бўйича “Қозоғистон президенти кубоги” учун мусобақа бошланди. Кеча, 6 июнь куни асосий босқич жангларида уч нафар ўзбекистонлик боксчи рингга чиқди.
 
Ўзбекистон шарафини -60кг вазн тоифасида ҳимоя қилаётган Шунқор Абдурасулов мусобақадаги илк жангини мезбонлар вакили С.Толтаевга қарши ўтказди ва 4:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Бу ҳақда МОҚ Матбуот хизмати хабар бермоқда.
 
-75кг вазн тоифасида рингга кўтарилган Исроил Мадримов мезбон спортчи А.Толеш устидан 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Аёллар ўртасида ўтказилган жангларда -51кг вазн тоифасида Турсуной Раҳимова Таиланд вакили Ваннапром Татхипга мағлуб бўлди.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Бокс Исроил Мадримов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!