...
МЕНЮ
ONLINE TV

Сергелидаги ёғоч уйлар тақдири нима бўлади? Туман ҳокими жавоб берди


11:00, 07.06.2018 Жамият
 4 838

Янги уйлар қурилишида ҳудудда ижтимоий объектлар ҳисобга олинади.

Кеча, 6 июнь куни Тошкент шаҳар ҳокимлигида Сергели тумани ҳокими Нозим Ҳусанов иштирокида матбуот анжумани ташкил этилди.
 
Анжуманда Нозим Ҳусанов иштирокчиларга Сергелидаги ёғоч уйлар ҳақида маълумот берди. Унинг сўзларига кўра, 70 гектарни ўз ичига олган ёғоч уйлар ҳудуди инвесторларга янги кўп қаватли уй-жой қуриш учун бўлиб берилади. Яъни, инвесторларга ёғоч уйларда истиқомат қиладиган аҳолига туманнинг бошқа ҳудудидан кўп қаватли уй қуриб бериш шарти қўйилади.
 
Инвесторларга янги кўп қаватли уйлар қуриш учун туман ҳокимлиги томонидан алоҳида ер майдони ажратилади. Аҳоли янги қурилган кўп қаватли уйларга кўчгандан сўнг, ёғоч уйлар бузилиб ўрнига кўп қаватли уй-жойлар қурилади.
 
Янги уйлар қурилишида ҳудудда ижтимоий объектлар ҳисобга олинади. Аниқроғи, ҳудудда мактабгача таълим муассаси, мактаб, касалхона, спорт майдончаларини қуриш режалаштирилган.
 
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сергели туманида 10 мингдан зиёд иш ўринлари яратилиши ҳақида хабар бергандик.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Сергели Нозим Ҳусанов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар