...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ислом Каримов ҳақида икки йил суратга олинган фильм тайёр бўлди


13:38, 29.01.2017 Жамият
 9 019

5 ой – бу жуда оз фурсат. Албатта, халқимиз оғир йўқотишни бошидан кечирди. Бутун дунё бизга кўз тикиб, энди ҳоли не кечаркин, деб турган бир пайтда халқимиз ўзини қўлга олди. Ислом Каримов бошлаб берган йўлдан оғишмай боришни мақсад қилди.

2016 йилнинг 2 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов 78 ёшида бу ёруғ оламни тарк этди. Хасталик сабаб оламдан ўтган Ислом Каримов ўзи туғилиб ўсган Самарқанд шаҳрига дафн этилди. Бугун у мангу қўним топган маскан катта зиёратгоҳга айланди.
 
27 йил давомида Ўзбекистонни бошқариб, уни оғир қийинчиликлардан олиб чиққан, Истиқлолга элтган, халққа ҳурлик, озодлик берган, эл фаровонлиги, тинчлигини сақлаб, эртанги кун учун пойдевор қурган, мамлакатни ҳавас қилса арзигулик даражага олиб чиққан Ислом Каримов Ўзбекистон халқининг қалбига ўз ҳайкалини, сиймосини ўрнатиб кетди. Дуодан бунёд бўлиб, меҳрдан сайқал топган бу ҳайкал, Ислом Каримовнинг сиймоси, ёрқин хотираси хақимиз қалбида умрбод яшайди.
 
5 ой – бу жуда оз фурсат. Албатта, халқимиз оғир йўқотишни бошидан кечирди. Бутун дунё бизга кўз тикиб, энди ҳоли не кечаркин, деб турган бир пайтда халқимиз ўзини қўлга олди. Ислом Каримов бошлаб берган йўлдан оғишмай боришни мақсад қилди. Лўнда қилиб айтганда, халқимиз бошига тушган оғир кунлардан муносиб ўта олди.
 
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёев айни даврда халқнинг жонига оро кирди. Унинг қўлидан тутди, бошланган йўлдан давом этишга чорлади. Халқимиз ўзига муносиб раҳбарни, Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг шогирдини Президент этиб сайлади.
 
Шавкат Мирзиёев қайси вилоятда учрашув ўтказмасин, қайси йиғилишда иштирок этмасин, доим Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов хотирасига ҳурмат бажо келтириб, унинг қилган эзгу амалларини ёдга олиб ўтади. Президентимизнинг Ислом Каримов хотирасини абадийлаштиришга катта эътибор қаратгани, унинг сиймоси акс эттирилган ҳайкални яратиш, музей ташкил этиш, кўчаларга Ислом Каримов номини бериш борасида амалга ошираётган ислоҳотлари халқимиз дилидаги иш бўлди, десак муболаға бўлмайди.
 
Бир неча кун аввал, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг хотирасини абадийлаштириш тўғрисида”ги қарорни имзолаган эди. Унда ҳар йили Биринчи Президентимиз таваллуд топган сана – 30 январь кунини кенг нишонлаш, 2 сентябрь кунини Хотира куни сифатида ёд этиш, ушбу саналар муносабати билан оммавий ахборот воситаларида Ислом Каримов ҳаёти ва фаолиятини кенг ёритиш белгилаб қўйилди.
 
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов ҳаёт бўлганида, эртага, 30 январь куни 79 ёшни қаршилаган бўлар эди. Адолатли давлат раҳбари, буюк давлат ва сиёсат арбоби Ислом Каримов хотирасини абадийлаштириш, Мустақил Ўзбекистоннинг кечаси ва бугуни, уни бунёд этиш йўлидаги оғир машаққатлар ҳақида кўпларимиз биламиз.
 
Бундан 3-4 йил илгари Ўзбекистон Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциация раиси, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист Фирдавс Абдухолиқов бошчилигида Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов ҳақида янги ҳужжатли фильм суратга олиш ишлари бошланган эди. Ҳужжатли фильм суратга олиш осон иш эмас. Бунинг учун йиллар керак бўлади. Ислом Каримовнинг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаси қайд этилган ҳужжатлар архивини излаб топиш, у ўқиган мактаб журналларига мурожаат қилиш, қўни-қўшнилар, синфдошлари, яқин дўстлари билан мулоқотда бўлиш, Ислом Каримов ҳақидаги фиркларини ўрганиш, болалик, ўсмирлик, талабалик йилларидаги ёрқин хотираларни, энг қизиқ воқеаларни топиш осон кечмагани аниқ. Ва ниҳоят фильм томошабинлар эътиборига ҳавола этиш учу тайёр. Уни бугун, 29 куни соат 19:00 да “MY5” телеканали орқали томоша қилишингиз мумкин.
 
Ўзбекистон бор экан, ўзбек ёшлари фан ва таълим, маданият ва спорт, иқтисод, ишлаб чиқариш каби соҳаларда янгидан-янги ютуқларга эришиб, дунё аҳлини ўзига қаратишда давом этар экан, буларнинг ортидан Ислом Каримовнинг мислсиз меҳнати, машаққатли фаолияти ётади. Даврлар ўтади, замон ўзгаради. Бироқ халқ ўз қаҳрамонларини, айниқса, ҳурлик, озодлик берган, Истиқлолга элтган қаҳрамонини унутмайди. 
 

Теглар:Ислом Каримов хотираси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар