Тақдимот маросимида Ислом Каримов номидаги Республика хайрия жамоат фонди васийлик кенгаши раиси Лола Каримова-Тилляева сўзга чиқди.
“International” меҳмонхонасида бўлиб ўтган тақдимот маросимига Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг турмуш ўртоғи Татьяна Акбаровна Каримова, Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президентининг кенжа қизи, “Сен ёлғиз эмассан” Республика жамоатчилик болалар жамғармаси, Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази раиси, Ўзбекистон гимнастика федерацияси президенти, Ислом Каримов номидаги Республика хайрия жамоат фонди васийлик кенгаши раиси, Ўзбекистоннинг ЮНЕСКОдаги доимий вакили Лола Каримова-Тилляева, давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари, дипломатик корпус вакиллари ташриф буюрдилар.
Тақдимот маросимида Ислом Каримов номидаги Республика хайрия жамоат фонди васийлик кенгаши раиси Лола Каримова-Тилляева сўзга чиқиб, китобнинг яралиш тарихи, уни тайёрлаш жараёнида ўзи гувоҳ бўлган воқеалар, Ўзбекистонда яратилган ипак матоларининг дунё бозорида тутган ўрни ва ҳунарманднинг машаққатли меҳнатлари ҳақида нутқ сўзлади. Лола Исломовна ўз сўзида китобни тайёрлашда яқиндан ёрдам берганларга самимий миннатдорлигини изҳор этди.
“Ўзбек ипагининг гулгун фасли” китоби тўрт — ўзбек, рус, инглиз ва фрунцуз тилларида нашр этилган бўлиб, унда тўқувчилик анъаналари пайдо бўлишидан замонавий ўзбек абрбанди дурдоналарига қадар ўтмиш ва бугун ҳақида сўз боради.