Ғолибларнинг 2 йилгача Европа ёки АҚШда таълим олиши ва яшаш харажатлари Фонд томонидан молиялаштирилади.
Фонд томонидан грантлар табиий фанлар, сув ва ер ресурсларини бошқариш, машинасозлик технологиялари, озиқ-овқат технологиялари, озиқ-овқат хавфсизлиги, озиқ-овқат ишлаб чиқариш ва маркетинги, архитектура, дизайн, рассомлик йўналишларидаги мутахассислар учун ажратилади.
Танловда иштирок этишни истаган ёшлар инглиз, француз, немис тилларини аъло даражада билишлари талаб этилади.
Ғолибларнинг 2 йилгача Европа ёки АҚШда таълим олиши ва яшаш харажатлари Фонд томонидан молиялаштирилади.
10 январдан хорижда магистратура босқичи бўйича таълим олиш учун ажратиладиган грант танловига ҳужжатлар қабул қилиниши бошланди.
Ислом Каримов номидаги Республика хайрия жамоат фонди грантини олиш бўйича танловда иштирок этиш учун талаб этиладиган ҳужжатлар рўйхати:
- Фонд томонидан тасдиқланган шакл бўйича танловда иштирок этишга ариза;
- Олий таълим муассаси ректори (корхона, ташкилот, муассаса раҳбари)нинг танловда иштирок этишга тавсияси;
- Фонд томонидан тасдиқланган шакл бўйича шахсий варақ;
- Паспорт;
- Паспорт нусхаси;
- Олий таълим муассасини битирганлигини тасдиқловчи диплом ёки олий таълим муассаси ректорининг охирги босқичда таҳсил олаётганлигини тасдиқловчи маълумотнома;
- Олий таълим муассасини битирганлигини тасдиқловчи диплом нусхаси;
- Яшаш жойидан маълумотнома (рўйхатдан ўтган жойидан);
- 086 шаклидаги тиббий маълумотнома;
- Фотосурат 3 х 4;
- Файл папка (10 варақли)
Грант учун ҳужжатлар қабули 31 январга қадар давом этади.