Оқсарой қаршисидаги кўп қаватли уйларни тўсиб турувчи катта баннер ва темир тўсиқлар олиб ташланди, майдон кўкаламзорлаштирилмоқда.
Президент қарорига кўра, кўплаб шаҳарлар қаторида Тошкент шаҳрига Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов ҳайкалини ўрнатиш белгиланган. Айни дамда Ислом Абдуғаниевич Каримов фаолият юритган Оқсарой резиденциясида қурилиш ва таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Оқсарой ҳовлисига Ислом Каримов сиймоси акс этган ҳайкал ўрнатилади.
Оқсарой қаршисидаги кўп қаватли уйларни тўсиб турувчи катта баннер ва темир тўсиқлар олиб ташланди, майдон кўкаламзорлаштирилмоқда.
Аввалроқ, Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов фаолият юритган Оқсарой биноси музей қилиниши ҳақида хабар берган эдик. Айни дамда музейни ташкил этиш бўйича ҳам кенг кўламдаги ишлар амалга оширилмоқда.
Маълум қилинишича, тез кунда Оқсарой ҳовлисига Ислом Каримов сиймоси тавсирланган ҳайкал ўрнатилади. Очилиш маросими эса Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 26 йиллиги ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов вафот этган кун – 2 сентябрь арафасида бўлиб ўтиши режалаштирилмоқда.