...
МЕНЮ
ONLINE TV

Инҳа талабалари “Microsoft” дастурларидан бепул фойдаланишлари мумкин


15:05, 24.03.2017 Жамият
 1 953

“Microsoft” компанияси вакиллари Тошкент шаҳридаги Инҳа университети (IUT) маъмуриятига “Microsoft Imagine”нинг 700 дона ваучерини топширди.

“Microsoft” компанияси Тошкент шаҳридаги Инҳа университети талабаларига ўзининг лицензияли дастурий таъминот ҳамда ишланмаларидан бепул фойдаланиш имкониятини яратди. Бу ҳақда университет сайтида хабар берилди.
 
“Microsoft” компанияси вакиллари Тошкент шаҳридаги Инҳа университети (IUT) маъмуриятига “Microsoft Imagine”нинг 700 дона ваучерини топширди.
 
“Microsoft Imagine” (аввалги номи DreamSpark) ёрдамида IUT талабаларига “Windows” операцион тизимидан, “Microsoft Azure”, “Visual Studio”, “SQL Server”, “Xamarin” ва бошқа дастурий таъминотлардан бепул фойдаланиш имконияти яратилди.
 
Шунингдек, “Microsoft Imagine” дастури амалий машғулотларга ҳам йўл очадики, унинг ёрдамида талабалар ўзларининг малакаларини ошириб олишлари мумкин.
 
Қайд этамиз, “Microsoft” компанияси мана уч йилдирки, Тошкент шаҳридаги Инҳа университети талабалари учун ўзининг ечимларидан бепул фойдаланиш имкониятини тақдим этмоқда.
Бобур Жалолов
 

Теглар:Microsoft Инҳа 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар