...
МЕНЮ
ONLINE TV

Икрома Болтаева таваллудига 100 йил тўлди


21:28, 04.01.2016 Театр
 4 179

Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон миллий кутубхонасида ташкил этилаётган тадбир актриса таваллудига бағишланади.

5 январ куни Тошкент шаҳрида жойлашган Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон миллий кутубхонасида Ўзбекистон халқ артисти Искрома Болтаева таваллудининг 100 йиллиги муносабати билан “Саҳнага бахшида умр” мавзусида китоб-расмли кўргазма бўлиб ўтади. Тадбирда шоир ва ёзувчилар, рассом ва санъатшунослар, театр ва кино оламининг таниқли вакиллари ва талабалар иштирок этади.

Маълумот ўрнида шуни айтиш ўтиш ўринлики, ўзбек театр ва кино санъатида унутилмас из қолдирган актриса Икрома Болтоева 1916 йилнинг 1 январида таваллуд топган бўлиб, актриса ҳаёт бўлганида 100 ёшни қаршилаган бўларди. Театр  саҳнасида “Бой ила хизматчи”, “Ревизор”, “Олтин девор” каби дурдона спектаклларда, “Суюнчи”, “Маҳаллада дув-дув гап” каби олтин фондга киритилган фильмларда рол ижро этган актриса 1956 йилда Ўзбекистон халқ артисти унвони билан тақдирланган эди.  Икрома Болтоева 1993 йилнинг 23 ноябрида вафот этган. 

Теглар:Икрома Болтаева Ўзбекистон миллий кутубхонаси Саҳнага бахшида умр 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!