...
МЕНЮ
ONLINE TV

Алишер Навоий ҳаёти ва ижодига оид қомусий луғат чоп этилди


21:02, 02.06.2016 Жамият
 3 351

Луғатда Алишер Навоий ҳаёти, асарлари, поэтикаси, образлар олами, устозлари ва замондошлари ҳақида мухтасар маълумотлар берилган.

Бугун, 2 июнь куни Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасида “Алишер Навоий: қомусий луғат” китобининг тақдимоти ўтказилди. Унда олимлар, ёзувчи ва шоирлар, адабиёт ихлосмандлари иштирок этди.  Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
 
Тадбирда Ўзбекистон Қаҳрамони С.Ғаниева, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси раиси А.Саидов, “Шарқ” нашриёт-матбаа акциядорлик компанияси бош директори О.Ғуломов иштирок этган.

“Шарқ” нашриёт-матбаа акциядорлик компанияси бош таҳририяти томонидан нашр этилган икки жилдли ушбу қомусий луғатда Алишер Навоий ҳаёти, асарлари, поэтикаси, образлар олами, устозлари ва замондошлари ҳақида мухтасар маълумотлар берилган.
 
Луғатда мақолаларнинг номлари, истилоҳлар қисқа ва лўнда, тушунарли шаклда берилган. Тадқиқот мазмун-моҳиятини белгилашда миллий қомусчилик ва жаҳон тажрибасидан фойдаланилган, дейилади хабарда.

Теглар:Алишер Навоий Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар