...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистон Миллий кутубхонасида пуллик хизматларга янги нархлар жорий этилди


11:17, 09.02.2017 Жамият
 2 720

Ўзбекистон Миллий кутубхонадаги аҳолига хизмат кўрсатиш сифатини ошириш мақсадида айрим хизмат турларининг нархларига ўзгартиш киритилди.

Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси фойдаланувчиларга сифатли хизмат кўрсатиш,уларга янада кенгроқ қулайликлар яратиш ҳамда хизмат кўрсатиш фойдаланиш тартибларида ўзгаришлар кузатилмоқда. Бу ҳақда кутубхона Матбуот хизмати хабар берган.
 
Кутубхонада хизмат кўрсатиш учун зарур товар хом-ашё махсулотларини нархлари, хизматда фойдаланилган техник жиҳозларини сақлаб туриш харажатлари ўзгарганлиги, қолаверса, фойдаланувчиларни янги ахборот-кутубхона хизматларига талаблари ошаётганлигини инобатга олиб, Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасининг 2017 йил 25 январь 8-сонли буйруғига асосан “Пуллик хизмат кўрсатиш прейскуранти” нархларига ўзгартиришлар киритилди.
 
Янги прейскурант асосида хизмат кўрсатиш жорий йилнинг 10 февралидан кучга киради.Миллий кутубхонада тасдиқланган янги прейскурант билан танишиб чиқишингиз мумкин.
 
Маълумот ўрнида, Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси ҳозирги пайтда 800 ўринли 13 та ўқув залларига ахборот-кутубхона фаолиятини юқори даражада олиб боришга мўлжалланган замонавий асбоб-ускуналар ва техник воситалари билан жиҳозланган.
Алишер Рўзиоҳунов

Теглар:Ўзбекистон миллий кутубхонаси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар