...
МЕНЮ
ONLINE TV

Луис Энрике - "Йилнинг энг яхши мураббийи"


21:00, 04.01.2016 Спорт
 2 751

2015 йил “Барселона” жамоаси учун омадли келди.

Футбол тарихи ва статистикаси Халқаро федерацияси – IFFHS 2015 йилнинг энг яхши мураббийларини эълон қилди. Натижалар овоз бериш орқали қабул қилинди. Бу ҳақда sports.ru ҳақола қилаётган uff.uz расмий сайти хабар бермоқда.

Унга кўра,  165 очко билан "Барселона" жамоаси мураббийи Луис Энрике  биринчи ўринга лойиқ деб топилди.Шу ўринда 2015 йил “Барселона” учун анча омадли келганини таъкидлаб ўтиш ўринли. Куни кеча БААнинг Дубай шаҳрида бўлиб ўтган Globe Soccer Awards тақдирлаш маросимида ҳам “Барселона” жамоаси бирданига 3 та номинацияда ғолиблик соврини билан тақдирланганди.

Иккинчи ўринга "Бавария" мураббийи Хосеп Гвардиола муносиб кўрилди. 

1. Луис Энрике ("Барселона") – 165
2. Хосеп Гвардиола ("Бавария") – 86
3. Массимилиано Аллегри ("Ювентус") – 43
4. Унаи Эмери ("Севилья") – 39
5. Марсело Гальярдо ("Ривер Плейт") – 33
6. Карло Анчелотти ("Реал") – 19
7. Диего Симеоне ("Атлетико") – 12
8. Дитер Хеккинг ("Вольфсбург") – 6
9. Лоран Блан ("ПСЖ") – 5
10. Мирон Маркевич ("Днепр") – 4.

Теглар:Луис Энрике Хосеп Гвардиола Барселона Бавария Йилнинг яхши мураббийи 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!