...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ижтимоий фикр: Ҳар бир шаҳардаги кўчалардан бирига Ислом Каримов номи берилиши лозим


16:35, 09.02.2017 Жамият
 3 917

Уч кун мобайнида олиб борилган тадқиқотда пойтахтимиз аҳолиси иштирок этди.

“Ижтимоий фикр” жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг хотирасини ¬абадийлаштириш тўғрисида”ги қарори ¬асосида амалга оширилаётган чора-тадбирлар ҳақидаги ижтимоий фикрни билиш мақсадида экспресс-сўров ўтказилди.
 
Уч кун мобайнида олиб борилган тадқиқотда пойтахтимиз аҳолиси иштирок этди. Респондентларнинг таъкидлашича, Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти сер¬қирра сиёсий фаолияти, олижаноб инсоний фазилатлари билан Ватанимиз тарихида ўчмас из қолдирди.
 
Экспресс-сўровда қатнашганларнинг 72,3 фоизи қарорнинг мақсади ҳамда моҳиятини яхши англайди. 26,5 фоизи умумий маъносини ¬тушунишини айтиб ўтган. Тадқиқотга қараганда, қарор мазмуни ҳақида маълумот етказган асосий манбалар Миллий телерадиокомпания ахборот ва телекўрсатувларидир. Респондентларнинг ҳар учинчиси бу ҳақда республика радиостанцияларини ¬тинглаб билган. Сўровнинг ҳар тўртинчи қатнашчиси эса раҳбарият қабул қилаётган барча янги ҳужжатлар ҳамда қарорлар хусусида даврий нашрлар, қарийб яна шунчаси интернет-порталлар орқали ўқиб ¬бораётганини қайд этган.
 
Тадқиқотда респондентларнинг 97,1 фоизи ¬давлат раҳбарининг Биринчи Президентимиз хотирасини абадийлаштириш ташаббусини тўлиқ қўллаб-қувватлаши ва унга қўшилишини эътироф этган. Улар қарорда белгилаб берилган вазифалар ҳақида сўзлар экан, айниқса, ¬Ислом Каримов сиймоси акс эттирилган ¬ҳайкалларни Тошкент, Самарқанд ҳамда Қарши шаҳарларида ўрнатиш, мамлакатимиздаги қатор муҳим иншоотларга бу улуғ инсоннинг номини бериш, Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуасини ташкил этиш ва бошқа эзгу ғояларга алоҳида тўхталиб ўтдилар.
 
Фуқаролар давлатимиз ¬раҳбарининг ҳар йили Биринчи¬ Президентимиз таваллуд топган сана — 30 январь кунини кенг нишонлаш, 2 сентябрь санасини Хотира куни сифатида ёд этиш, олий ўқув юртлари талабалари учун Ислом Каримов номидаги Давлат стипендиясини жорий қилиш, буюк сиёсатчининг ҳаёти ва фаолияти ҳақида илмий ҳамда бадиий асарлар, ҳужжатли ва бадиий фильмлар яратиш ҳақидаги ташаббусини қўллаб-қувватлагани сўров натижаларида ўз ¬инъикосини топди.
 
Респондентлардан ¬Биринчи Президент хотирасини абадийлаштириш мақсадида амалга ошириш мумкин бўлган таклифлар хусусида ҳам сўралди. Жавоб берилдики, ҳар бир шаҳардаги кўчалардан бирига Ислом Каримов номи берилиши лозим. Иштирокчиларнинг учдан бир қисми эса энг яхши тадбиркор ва фермер учун ¬Биринчи Президент номидаги махсус грант таъсис этилишини таклиф қилди. Ўз навбатида, мустақиллигимиз асосчисининг ҳаёти, давлат бошқарувидаги фаолияти Ватан фаровонлиги йўлида ўрганиладиган ўқув курсини ташкил этиш бўйича фикрлар билдирилди.
 
Бундан ташқари, сўров ¬қатнашчилари Биринчи ¬Президентимиз номидаги мукофот таъсис этилиб, у ¬Ислом Каримов ташаббуси ¬билан асос солинган “Шарқ тароналари” мусиқа фестивали доирасида топширилса, айни муддао бўлишини айтишди. Маълумки, ушбу маданий тадбир туфайли турли халқларнинг мусиқий мероси кенг тарғиб қилинмоқда, ёшлар миллий қадриятлар руҳида ¬камол топаяпти, халқаро ижодий алоқалар мустаҳкамланаётир.
 
Фуқаролар Биринчи ¬Президентимиз хизматларини санаб ўтар экан, болалар спортини таълим тизими ва ҳар томонлама етук авлодни вояга етказишнинг ажралмас қисмига айлантириш йўлидаги саъй-ҳаракатларини алоҳида эътироф этдилар. Шу боис респондентлар спорт, айниқса, уч босқичли — “Умид ниҳоллари”, “Баркамол авлод” ва Универсиада мусобақаларида муваффақиятларга эришган ёшлар учун Ислом Каримов номидаги мукофотни таъсис этишни ¬таклиф қилдилар. Бу эса нав¬қирон авлодни спортга кенг жалб этишга қўшимча туртки беради.
 
Экспресс-сўров иштирокчилари буюк давлат ва сиёсат арбоби, ўзбек халқининг улуғ ҳамда ардоқли фарзанди Ислом Каримов хотираси қалбларда абадий яшашини,  Биринчи Президентимиз ғоялари ва фикрлари белгиланган мақсадларга таянч бўлишда давом этишини таъкидладилар.

Теглар:Ислом Каримов хотираси Ижтимоий фикр 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар