Оғир ҳамда ўта оғир жиноятларни ҳар томонлама, тўлиқ ва холис тергов қилиш имконияти яратилади.
Суриштирувчилар ушбу жараёнда барча процессуал қарорларни мустақил равишда қабул қилишлари таъминланганини қайд этди.
Шу тариқа фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари таъминланиб, оғир ҳамда ўта оғир жиноятларни ҳар томонлама, тўлиқ ва холис тергов қилиш имконияти яратилади.
Ўз навбатида, БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари бошқармасининг Марказий Осиё бўйича минтақавий бўлими бошлиғи Ришард Коменда ва БМТ Тараққиёт дастурининг Истанбул шаҳридаги минтақавий маркази маслаҳатчиси Изабель Чан самимий қабул учун миннатдорлик изҳор этиб, Ўзбекистон Республикаси ИИВ ва инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича халқаро ташкилотлар ўртасидаги самарали ҳамкорлик янада юқори даражага кўтарилишига ишонч билдиришган.
Мулоқот чоғида оилаларда зўравонликка чек қўйиш, давлат органларининг ва жамиятнинг бундай салбий ҳолатларга қарши курашиши, маҳкумларнинг ҳуқуқларига риоя этиш, болаларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида ўзаро ҳамкорлик қилиш масалалари кўриб чиқилди.
Ички ишлар органлари, жазони ижро этиш муассасалари ходимлари ўртасида ҳуқуқий мавзуларда семинарлар ва тренинглар ўтказишга келишиб олингани маълум қилинди.