...
МЕНЮ
ONLINE TV

ИИББ фуқароларни ноқонуний ушлаб турмаган


09:00, 28.11.2017 Жамият
 5 017

Тошкент шаҳар Ички ишлар Бош бошқармасида брифинг ўтказилди.

Тошкент шаҳар Ички ишлар Бош бошқармасида ўтказилган брифинг давомида оммавий ахборот воситалари вакилларининг диндор фуқаролар ички ишлар органларида ушлаб турилганлиги ҳолати юзасидан берилган саволларига тушунтириш берилди.
 
Кеча, 27 ноябрь куни Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасида бўлиб ўтган брифингда ижтимоий тармоқларда ҳуқуқни мухофаза қилувчи орган ходимлари томонидан Тошкент вилоятининг Янгийўл ва Чиноз туманларида яшовчи диндор фуқароларнинг уйлари тинтув қилингани тўғрисида мақолалар чоп этилгани юзасидан тушунтириш берилди.
 
ИИББ ушбу фуқаролар 2009 йилдан буён қидирувда бўлган Гўзал Авазовна Тўхтахўжаеванинг яширинаётган жойини аниқлаштириш мақсадида сўров ўтказилгани, шундан 80 нафар шахсларни туман ички ишлар бошқармаларига олиб бориб ушлаб турганликлари, уларнинг 7 нафарини эса ҳибсга олганликлари ҳолати юзасидан берилган саволларга тушунтириш бериб ўтган.
 
Жумладан, фуқаро 1986 йилда туғилган, Гўзал Авазовна Тўхтахўжаевнага нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 159 ва 244- моддасида кўрсатиб ўтилган оғир ва ўта оғир жиноятларни содир этганлиги учун 2009 йилда Учтепа туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан қидирув эълон қилинган.
 
Ҳозирда Гўзал Тўхтахўжаевани ушлаш мақсадида, унинг қидирувда эканлиги, қаерда яшириниб келаётганлигини билиши ҳамда у билан алоқада бўлиши мумкин бўлган, бироқ бу ҳақда ҳуқуқни мухофаза қилувчи органларга мурожаат қилмаган шахслар билан суриштирув ишлари ўтазилаётганлиги маълум қилинди.
 
Шунингдек, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан Тошкент вилоятининг Янгийўл ва Чиноз туманларида истиқомат қилувчи фуқаролар билан қидирувдаги шахснинг қаерда эканлигини аниқлашга қаратилган суриштирув ишлари ўтказилмаганлиги билдириб ўтилгани айтилди.
Зоҳиршоҳ Жўраев

Теглар:Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси Жиноят 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар