Шавкат Мирзиёев Ислом Каримов таваллудининг 80 йиллигини нишонлаш тўғрисида қарор қабул қилди.
Ушбу қарорга асосан, Самарқанд шаҳрида Ислом Каримов хотирасига атаб бунёд этилган мақбара мажмуасининг очилиш муддати белгиланди.
Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов дафн этилган масканда ёдгорлик мажмуасини барпо этиш ишлари Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг қарорига асосан олиб борилаётган эди.
Мақбаранинг очилиш муддати этиб 2018 йил январь ойига белгиланди. Мақбаранинг қурилиши билан боғлиқ ишлар юзасидан фоторепортаж тақдим этган эдик.
27 ноябрда имзоланган Президент қарорида Қарши шаҳрида Ислом Каримов хотирасига бағишлаб ҳайкал ўрнатиш ва тантанали очилиш маросимини ўтказиш юзасидан вазифалар ҳам белгиланган бўлиб, ушбу ҳужжатда тантаналарни ўтказиш муддати ҳақида айтиб ўтилмаган.