Компания бу ишланма учун АҚШ ва Жанубий Кореяга патент олиш сўровнома юборган.
Бу ҳақда Samsung Advanced Institute of Technology конгломератининг тадқиқот бўлими хабар бермоқда.
Мутахассислар графеннинг 3 ўлчамли объектларини таҳлил қилишди. Унинг асосида яратилган ускуна тез вақт ичида қувват тўлдириш ҳамда хизмат қилиш муддатини узайтириш имконини беради.
Маълумотларга кўра, янги ускуна орқали мобил телефонларни 12 дақиқа ичида тўлиқ қувватлантириш мумкин. Бу ускуна 5 даражадан 60 даражагача бўлган ҳароратда ҳам ишлай олади.
Компания бу ишланма учун АҚШ ва Жанубий Кореяга патент олиш сўровнома юборган.
Графен – кимёвий бирикмалар асосида боғланган углерод атомларининг ягона қатламидир. У бақувватлилиги ва ноёб электрик хусусиятларга эгалиги билан ажралиб туради.
Графенни яратганлари учун россиялик Константин Новоселов ваАндрей Гейм 2010 йилда физика йўналишида Нобель мукофотини қўлга киритганлар.