...
МЕНЮ
ONLINE TV

ИИВ: Ўзбекистон ва Туркия жиноятга қарши курашади


10:21, 02.05.2018 Жамият
 2 161

Ўзбекистон Ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов Туркия Ички ишлар вазири Сулаймон Сўйлу билан учрашди.

Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған бошчилигидаги делегациянинг Ўзбекистонга давлат ташрифи доирасида, Ўзбекистон Ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов Туркия Ички ишлар вазири Сулаймон Сўйлу билан учрашиб, музокаралар ўтказди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ички ишлар вазирлигининг Матбуот хизмати хабар бермоқда.
 
Икки мамлакат Ички ишлар вазирлари томонидан “Ўзбекистон Республикаси ва Туркия Республикаси ўртасида жиноятчиликка қарши курашишда ҳамкорлик қилиш тўғрисида Битим”, “Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Туркия Республикаси Ҳукумати ўртасида ҳуқуқни муҳофаза қилиш соҳасида ўқитиш бўйича ҳамкорлик тўғрисида Протокол” имзоланган.
 
Шунингдек, музокара давомида жиноятчиликка қарши курашиш бўйича икки томонлама ҳамкорликни кенгайтириш, терроризм ва турли хил халқаро жиноятларга қарши курашиш, шунингдек, бу каби жиноятларни олдини олишда ўзаро ҳамкорлик муҳимлиги билдириб ўтилган.
 
“Ўзбекистон ва Туркия Ички ишлар вазирлари икки мамлакат муносабатларини яхшилаш, ҳамкорлик салоҳиятини янада юқорига кўтариш мақсадида, икки мамлакат Ички ишлар вазирликлари ўртасида Мувофиқлаштирувчи ишчи гуруҳ тузиш масаласини муҳокама қилишди”, дейилади хабарда.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:ИИВ Туркия Ўзбекистон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар