...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Реал” бир нечта рекордларни янгилади


10:05, 02.05.2018 Спорт
 2 542

“Қироллик клуби” 12 марта Чемпионлар Кубоги ва лигасини қўлга киритган.

Мадриднинг “Реал” клуби икки ўйин натижасига кўра, “Бавария”ни мағлуб этиб, ЕЧЛ финалига йўлланма олди.
 
“Реал” мусобақа финалига кетма-кет 3-марта йўлланма олган 3-жамоага айланди. Аввалроқ, ушбу натижани “Милан” (1993-1995) ва “Ювентус” (1996-1998) клублари қайд этганди.
 
Бундан ташқари, ушбу финал “Реал” учун сўнгги 5 йилдаги 4-финал бўлди. Чемпионлар кубокида ушбу натижани фақат “Аякс” (1969-1971, 1972-1973) амалга ошира олган холос.
 
“Реал” 12 марта Чемпионлар Кубоги ва лигасини қўлга киритган бўлиб, “қироллик клуби” сўнгги 5 йилда 3 марта (2013, 2016, 2017) мусобақа ғолибига айланди.
 
Бундан ташқари, Мадрид жамоаси ўз майдонида Еврокубоклар доирасидаги ўйинлар кетма-кет 42-голини урди. Ушбу рекорд аввал “Тоттенхэм”га (1961, 1984) тегишли эди, “қироллик клуби” бу борада “шпорлар” рекордини такрорлади. Қизиқарлиси “Тоттенхэм”нинг голли серияларига 1985 йил “Реал” якун ясаган эди. 0:1.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Реал Мадрид 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!