Ёнғинда автобуснинг мотори жойлашган қисми ёниб кетган.
Тошкент шаҳар ИИББ ушбу ҳодиса тафсилотларини маълум қилди.
Маълумотга кўра, “Юнусобод 15 квартал – “Кадишева” бозори” оралиғида ҳаракатланувчи 95-йўналишдаги Mercedes Benz Low Floor автобуси соат 14:58 да ёна бошлаган. У “8-автобус саройи” МЧЖга қарашли бўлган. Ёнғин Паркент ва Олтинтепа кўчалари чорраҳасида бошланган.
Орадан кўп ўтмай соат 15:11 да ёнғин бартараф этилган. Ҳодисада ҳеч ким жабрланмаган. Ёнғинда автобуснинг мотори жойлашган қисми ёниб кетган. Автобуснинг ёқилғи тизимидаги носозлик ёнғинга сабаб бўлган.