...
МЕНЮ
ONLINE TV

ИИББ Туркиядан қайтган Нурулло Отахоновнинг ҳибсга олиниши юзасидан баёнот берди


18:16, 28.09.2017 Жамият
 13 015

Унга нисбатан жиноят кодексининг 159-моддаси билан жиноят иши қўзғатилгани айтилди.

Кеча, 27 сентябрь куни эрталаб Туркиядан Ўзбекистонга қайтган адиб Нурулло Отахонов (Нуруллоҳ Муҳаммад Рауфхон) Тошкент аэрпортида қўлга олинган эди. Бу ҳақда маълумот ижтимоий тармоқларда тарқатилган эди.
 
Бугун, 28 сентябрь куни Тошкент шаҳар ИИББ томонидан ташкил этилган матбуот анжуманида ушбу масалага муносабат билдирилди.
 
Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи ўринбосари — Тергов бошқармаси бошлиғи Дониёр Тошхўжаев брифингда Нурулло Отахоновнинг аэропортда қўлга олингани бўйича маълумот берди.
 
Нурулло Отахонов 27 сентябрь куни Тошкентга келгани ва унга нисбатан расман қидирув эълон қилингани сабабли қўлга олингани айтилди. Ушбу шахсга нисбатан 11 май куни Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 159-моддаси билан жиноят иши қўзғатилгани айтилди.
 
Агар зарур бўлса қўшимча суриштирувлар амалга оширилиши, унинг айби тасдиқланмаса қонунда назарда тутилган қоидалар асосида қарор қабул қилиниши айтилди.
 
Маълумот учун, Нурулло Отахонов 1955 йилда Фарғона вилоятида туғилган. “Йўл бошида”, “Дунё кенг”, “Шу ерлик киши” каби қисса ва ҳикоялари муаллифи. Унинг “Оқ бино оқшомлари” ҳикояси асосида бадиий фильм суратга олинган.
 
Нурулло Отахонов узоқ йиллар давомида “Ёшлик”, “Муштум”, “Шарқ юлдузи”, “Ҳидоят” журналларида ва “Мовароуннаҳр” нашриётида фаолият олиб борган.
Зоҳиршоҳ Жўраев

Теглар:Нурулло Отахонов Ўзбекистон Туркия 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар