Гвинея Президенти Альфа Конде расмий ташриф билан Россияга борди.
Бугун, 28 сентябрь куни Россия Федерацияси президенти Владимир Путин Гвинея президенти Альфа Конде билан музокаралар ўтказди.
Россия президенти Матбуот хизмати берган хабарга кўра, Владимир Путин Африка давлатларининг Россия олдидаги 20 миллиард АҚШ долларидан ортиқ қарзларидан воз кечган.
Путин ушбу ишдан кўзланган мақсад, катта қарзга эга бўлган Африканинг қашшоқ мамлакатларига ёрдам бериш эканини айтиб ўтган.
Бундан ташқари, икки мамлакат президентлари бир-бирларини орденлар билан мукофотлаганлар.
Маълумот учун, Гвинея Россия билан ҳамкорликда ўз миллий кадрларини тайёрлаш тизимини йўлга қўйган бўлиб, бугунги кунга қадар икки мингдан ортиқ гвинеяликлар Россия ОТМларида таълим олган.

Зоҳиршоҳ Жўраев