...
МЕНЮ
ONLINE TV

ИИББ тезкор гуруҳи жанговар ҳолатга келтирилди


09:44, 30.08.2017 Жамият
 3 730

Шахсий таркиб замонавий турдаги ўқотар қуроллар ва техника билан таъминланди.

Ўзбекистон Республикаси Мустақиллиги айёми олдидан Тошкент шаҳар Ички ишлар Бош бошқармасининг тезкор отряди юқори даражадаги жанговар тайёргарлик ҳолатига ўтказилди.


 
Шахсий таркиб замонавий турдаги ўқотар қуроллар ва техника билан таъминланди. Улар ўз хизмат бурчларини адо этишга шай ҳолатга келтирилди.


 
Кеча, 29 август куни Тошкент шаҳар ИИББ ППХ, ЖТСБ ППХ бригадаси ва Қўриқлаш бошқармаси ходимлари пойтахт ҳудудида нишонланиши режалаштирилаётган “Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 26 йиллиги”, “Қурбон хайити”, “Билимлар куни” байрамларига тайёргарликни ҳақида Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизматининг хабарига ҳавола берган эдик.


 
Кучайтирилган тартибда жамоат тартиби ва хавфсизлигини ўз назоратларида ушлаб турган махсус хизмат ходимларига таҳририятимиз томонидан миннатдорлик изҳор қиламиз.
Дурдона Расулова 

Теглар:Ички ишлар Жанговар тайёргарлик 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар