...
МЕНЮ
ONLINE TV

ИИББ гумондорни “вилоятлик шахсларга ўхшаш” дегани учун расман узр сўради


15:13, 25.08.2017 Жамият
 9 986

Ҳуқуқ-тартибот органлари хабаридаги ушбу ҳолат айни дамда интернет олами, ижтимоий тармоқларда қатор муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

Бироз аввал, сайтимиз орқали Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси сайтида эълон қилинган қидирувдаги шахслар ҳақида хабар берган эдик. Унда ёши катта ва кекса кишиларга нисбатан ўғирлик ва фирибгарлик жиноятлари ҳақида сўз борган эди.
 
Тошкент шаҳар ИИББ нинг тарқатган хабарида “вилоятлик шахсларга ўхшаш” атамаси қўлланилган эди. Сайтимиз орқали чоп этилган хабарда бу атама тушириб қолдирилди. Орадан кўп ўтмай, Тошкент шаҳар ИИББ маъмурияти хатога йўл қўйилганини тан олиб, фуқароларни ижтимоий қатламларга ажратиш билан боғлиқ ушбу ҳолат юзасидан расмий баёнот берди. Унда шундай дейилади:
 
“Тошкент шаҳар ИИББ расмий сайтида чиққан бу хабар турли интернет сайтлар томонидан ҳавола бериб тарқатилди ва гумондорлардан бирига таъриф беришда “вилоятлик шахсларга ўхшаш” атамаси одамлар орасида эътироз келтириб чиқаргани маълум бўлди.
 
Шуни маълум қиламизки, Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси томонидан юртимиз фуқаролари бундай атама билан тоифаланмайди, бундай ҳолат хабарни тайёрлаган ходимнинг эътиборсизлиги туфайлигина келиб чиққан. Буни ҳеч қандай ғараз мақсад эмас, шунчаки тушунмовчилик сифатида қабул қилинишини сўрар эдик”.
 
Ҳуқуқ-тартибот органлари хабаридаги ушбу ҳолат айни дамда интернет олами, ижтимоий тармоқларда қатор муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Ички ишлар идоралари органлари ходимлари фуқароларни шу тарзда қатлам, табақаларга ажратса, оддий одамлардан нима кутиш мумкин, қабилидаги гапларнинг охири йўқ. Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси мазкур ҳолатга изоҳ берар экан, баёнот сўнггида мақолани тайёрлаган ходимга нисбатан тушунтириш ишлари олиб борилгани ва  келгусида бундай хатога йўл қўйилмаслигини билдириб ўтган. 

Теглар:Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси Раддия 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар