...
МЕНЮ
ONLINE TV

ИИББ “Паркент” бозори олдида ёнган автобус ҳақида маълумот берди


09:27, 13.10.2018 Жамият
 4 670

Ёнғинда автобуснинг мотори жойлашган қисми ёниб кетган.

Аввалроқ, Тошкент шаҳридаги “Паркент” бозорига яқин жойда жамоат автобуси ёниб кетгани ҳақида хабар берган эдик.
 
Тошкент шаҳар ИИББ ушбу ҳодиса тафсилотларини маълум қилди.
 
Маълумотга кўра, “Юнусобод 15 квартал – “Кадишева” бозори” оралиғида ҳаракатланувчи 95-йўналишдаги Mercedes Benz Low Floor автобуси соат 14:58 да ёна бошлаган. У “8-автобус саройи” МЧЖга қарашли бўлган. Ёнғин Паркент ва Олтинтепа кўчалари чорраҳасида бошланган.
 
Орадан кўп ўтмай соат 15:11 да ёнғин бартараф этилган. Ҳодисада ҳеч ким жабрланмаган. Ёнғинда автобуснинг мотори жойлашган қисми ёниб кетган. Автобуснинг ёқилғи тизимидаги носозлик ёнғинга сабаб бўлган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Ёнғин Паркент бозори Тошкент шаҳри 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар