...
МЕНЮ
ONLINE TV

ИИБ ходими тунги вақтда ўғрини далилий ашё билан ушлаб олди


17:44, 09.06.2017 Жамият
 5 135

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, унинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.

Жорий йилнинг 7 июнь куни тахминан соат 24:00 ларда Д.Р.Р. Миробод тумани ҳудудида фуқаро А.Ҳ.га тегишли бўлган Nexia-2 русумли автоуловнинг салонидан жами 375.000 сўм миқдордаги нақд пулларни ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширинмоқчи бўлган вақтда, ушбу ҳудудда тунги хизматни олиб бораётган Миробод тумани ИИБ ходимлари томонидан далилий ашё билан қўлга олинган.
 
Мазкур ҳолат юзасидан Миробод тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 1-қисми (ўғирлик, яъни ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилиш) аломатлари билан жиноят ишлари қўзғатилган.
 
Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, унинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.
 
Жабрланувчининг анкета маълумотлари ўзгартирилган бўлиб, фамилия ва исмларнинг хар қандай ўхшашлиги тасодифий ҳарактерга эга.

Теглар:Тошкент ўғрилик 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар