
Божхона ходимининг оғзаки сўрови пайтида маълум қилинмаган 500 АҚШ доллари ва 650 Россия рубли яширгани маълум бўлди.
Яна бир ҳолатда, “Тошкент-Свердловск” йўналишидаги поезд йўловчиси фуқаро З.Мирзаева ички кийимлари орасига яширган ҳолда 1214 АҚШ долларини олиб ўтишга уринган вақтда тўхтатиб қолинди, дея хабар берди Тошкент шаҳар божхона бошқармаси Ахборот хизмати.
Мазкур ҳолатлар юзасидан қоидабузарлар Зангиота туман судининг қарори билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг (МЖтК) 22722-моддаси билан айбдор деб топилиб, мазкур кодекснинг 21-моддасини қўллаб огоҳлантирилди. Аниқланган чет эл валюталари эса давлат эгалилига ўтказилди.