...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ички ишлар ходимларига фуқароларнинг автомобилларидан фойдаланиш ҳуқуқи берилди


13:57, 07.04.2017 Жамият
 11 393

Ички ишлар органи ходими сиздан автомобилингиздан фойдаланиб туришни сўраса, рад эта кўрманг.

“Ички ишлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунига кўра, Ички ишлар органлари ходимларига зарур вақтларда фуқароларнинг шахсий ёки ташкилотларга тегишли транспорт воситаларидан фойдаланиш ҳуқуқи берилди. Бу “Ички ишлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг 20-моддаси билан асосланди.
 
Унга кўра, Ички ишлар органлари ташкилотларнинг ёки фуқароларнинг транспорт воситаларидан табиий офат юз берган жойга бориш, шошилинч тиббий ёрдамга муҳтож фуқароларни тиббий муассасаларга олиб бориш, жиноят содир этган шахсларни таъқиб қилиш ва ички ишлар органларига олиб келиш, ҳодиса жойига ёки ички ишлар органларининг шахсий таркибини жанговар тревога бўйича тўплаш жойига бориш учун мажбурий тартибда фойдаланиши мумкин.
 
Бунда транспорт воситасидан фойдаланилганлиги фактини тасдиқловчи ҳамда ундан фойдаланган ички ишлар органи ходимини идентификацияловчи ҳужжат берилади, чет давлатларнинг дипломатик, консуллик ваколатхоналарига ва бошқа ваколатхоналарига, халқаро ташкилотларга тегишли бўлган транспорт воситалари ҳамда махсус мўлжалланган транспорт воситалари бундан мустасно.
 
Ташкилотлар ва фуқароларнинг транспорт воситаларидан мажбурий тарзда фойдаланганлик натижасида харажатлар қилинган ёки зарар етказилган тақдирда, шунингдек транспорт воситасининг эгасига мулкий зарар етказилган тақдирда ушбу харажатларнинг ёки зарарларнинг ўрнини ички ишлар органлари томонидан қоплаш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.

Теглар:Ички ишлар органлари Ички ишлар тўғрисидаги қонун 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

Asqar
16:43 07.04.2017

Яна нимани хохлашади булар узи! кучада текин юрса отти калласидай ойлик олса яна одамларнинг шахсий мулкига эгалик киладими курсатиб утилган нарсалар учун фойдаланса майли! лекин булар хаддидан ошади аник !!! Шахс дахлсизлигига Шайхсий мулкга ни сбатан НОХАЛИК БУ!!!



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар