...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ички ишлар ходимларига ўзини фуқаролардан устун қўйиш ва бошқалар қатъиян ман этилди


10:38, 24.07.2017 Жамият
 6 540

Ўзини фуқаролардан устун қўйиш, уларга нисбатан беписанд муносабатда бўлиш ёки қўполлик қилиш, ёлғон гапириш ёхуд бошқа асоссиз баҳоналар билан уларни чалғитиш тақиқланади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил 10 апрель куни имзолаган “Ички ишлар органларининг фаолияти самарадорлигини тубдан ошириш, жамоат тартибини, фуқаролар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилишни таъминлашда уларнинг масъулиятини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонида ички ишлар органлари мансабдор шахслари, шу жумладан профилактика инспекторларининг аҳоли билан мулоқоти йўлга қўйилмагани, фуқаролар билан муомала маданияти пастлигича қолаётган айтиб ўтилган эди.
 
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг 2017 йил 14 июлдаги буйруғи билан ички ишлар органлари ходимлари учун муомала маданиятини ошириш чоралари белгилаб берилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.
 
– муомала маданиятига риоя этиш ички ишлар органлари ходимларининг касбий фаолиятини ва хизматдаги хулқ-атворини баҳолашнинг асосий мезонларидан бири ҳисобланиши;
 
– ички ишлар органига ёки аниқ бир ходимга мурожаат қилган ҳар қандай шахс зудлик билан қабул қилиниши ва эътибор билан тингланиши шартлиги;
 
– ички ишлар органларининг барча даражадаги раҳбарлари ўз ходимларини қўполлик ва лоқайдликка нисбатан муросасиз муносабатда бўлиш руҳида тарбиялашлари, ўзаро ва фуқаролар билан қўпол муомалада бўлиш ҳолатларига қатъий муносабат билдиришлари ҳамда хулқ-атвор ва муомала маданиятлари билан ўзлари шахсий намуна кўрсатишлари зарурлиги белгилаб қўйилди.
 
Ички ишлар органлари ходими:
 
– ҳар доим аҳоли кўз ўнгида эканлигини ҳамда ички ишлар органларининг обрўси унинг хулқ-атворига ва хатти-ҳаракатларига бевосита боғлиқ эканлигини ҳамда ички ишлар органларига мурожаат қилган ҳар бир фуқарога ёрдам кўрсатиш аҳолида ички ишлар органи фаолияти тўғрисида ижобий фикрни шакллантиришини ёдда тутиши;
 
– фуқаролар билан хушмуомала бўлиши, уларнинг мурожаатларига холисона ва виждонан ёндашиши, айниқса, болалар, аёллар ва қарияларга алоҳида эътибор қаратиши;
 
– ички ишлар органларига олиб келинган ҳар бир инсон шахсий дахлсизлик ҳуқуқига эга эканлигини ёдда тутиши ва айбсизлик презумпцияси принципига амал қилиши;
 
– фуқаролар билан мулоқотда сансалорликка йўл қўймаслиги ҳамда бевосита ўз ваколатлари доирасига кирмайдиган мурожаатлар юзасидан фуқароларни тегишли раҳбар ёхуд малакали масъул ходим билан боғлаши;
 
– ички ишлар органларига чақирилган (олиб келинган) фуқарога биринчи навбатда ўзини таништириши, унга нисбатан ҳурмат билан муносабатда бўлиши, унинг чақирилиши ёхуд йўлда тўхтатилиши сабабларини тушунтириб бериши, унинг савол ва тушунтиришларига нисбатан эътиборли бўлиши, унга тааллуқли масалага оид қонун ҳужжатлари нормаларини таништириши, башарти фуқаро такроран чақирилган ҳолларда уни зудлик билан қабул қилиши ҳамда ички ишлар органлари билан ҳамкорлик қилганлиги учун миннатдорлик билдириши зарур.
 
Ходимлар учун қуйидагилар қатъиян ман этилди:
 
– ўзини фуқаролардан устун қўйиш, уларга нисбатан беписанд муносабатда бўлиш ёки қўполлик қилиш, ёлғон гапириш ёхуд бошқа асоссиз баҳоналар билан уларни чалғитиш;
 
– фуқароларни шаъни ва қадр-қимматини камситувчи хатти-ҳаракатлар ва муомалага (ҳақорат қилиш) йўл қўйиш, уларга нисбатан қонунга хилоф равишда жисмоний куч ишлатиш ёки шундай куч ишлатиш билан қўрқитиш;
 
– жисмоний шахслар мурожаатларини кўриб чиқишдан бўйин товлаш ёки кўриб чиқишни асоссиз рад этиш;
 
– хизмат зарурати билан ички ишлар органларига чақирилган (олиб келинган) шахсларни асоссиз куттириб қўйиш;
 
– хизматни олиб бориш вақтида, шунингдек хизмат кийимида спиртли ичимликлар истеъмол қилиш.
 
Ички ишлар органларига мурожаат қилган ҳар бир фуқаронинг муаммосини атрофлича ўрганиш ва ўз ваколати доирасида қонуний ҳал этиш ҳар бир ходимнинг хизмат бурчи эканлиги ҳам ушбу буйруқ орқали белгилаб қўйилди, дейилади хабарда. 

Теглар:Ички ишлар органлари 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

фарогат
11:42 24.07.2017

Ишонмайман ички ишлар ходимларини характери узгаришига, айникса Кашкадарёдагиларни! Биз яшаб турган кучамизни бошига 6 тонна юкдан огири мумкинмас деб ёзилган ва тегишли йул белгиси куйилган булишига кармай, бизни бир неча марта огохлантиришимизга карамай айнан ички ишлар ходими яъни вилоят ГАИсида ишлаётган кимсаникига 10-15 тонна юклик машиналар тухтовсиз утгани утган.Бу ГАИ ходимини биз ахолига нисбатан беписандлиги эмасми, биз карши тумани Чавкай-2 массиви намунали уйларида яшаймиз.У узини 2 каватли кураётган кошонасига тухтовсиз курилиш материаллари ташигани ташиган,бизни давлат куриб берган ички йулимизни бузилишига сабаб булаётганини билади лекин халкни назар писанд килмайди мана Сизга ички ишлар ходимлари канака, албатта хаммаси эмас. Халкпарвар,ростгуй ва элим юртим деб халол хизмат килаётганлари купчилик албатта!


Doniyorjon
11:40 24.07.2017

Bundanda kuchli chora korish kerak bularga , bazilarini oldida xameleon hijolat



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар