Президентнинг давлат маслаҳатчиси Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари бўлди.
Куни кеча Ички ишлар вазири Абдусалом Азизовга биринчи ўринбосар тайинланди. Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат маслаҳатчиси лавозимида фаолият юритиб келган Даврон Обидович Назармуҳаммедов Ички ишлар вазири ўринбосари лавозимига ўтказилган.
Шу билан бирга, ИИВ раҳбарининг яна бир ўринбосари Ёрқин Эргашевич Турсуновнинг ўрни ҳозирча бўш тургани маълум қилинмоқда.