...
МЕНЮ
ONLINE TV

КХДРнинг марказий нашри Шимолий ва Жанубний Кореяни бирлашишга чақирди


16:55, 04.01.2017 Олам
 3 052

Шимол ва Жанубнинг қайта бирлашишини истамайдиганларга қарши туриш учун барча корейслар кучларини бирлаштириши керак.

КХДРнинг марказий нашри Жанубий Корея билан алоқаларни яхшилашга чақирувчи мақола чоп этди. Унда айтилишича, алоқаларни яхшилаш корейс халқининг тақдири билан боғлиқ бўлган муҳим вазифа. Бу ҳақда “Vz.ru” хабар берди.
 
Корея Халқ Демократик Республикасининг марказий “Нодон Симун” нашрида, тинчлик сулҳи яриморолни аввалги ҳолатга қайтариш ва икки давлатни қайта бирлаштириш имконини беради, деб ёзилган.
 
“Шимол ва Жануб ўртасидаги алоқаларда ишончсизлик ва қарама-қаршиликнинг сақланиши тарих ва келажак авлод олдида жиноят қилиш билан баробардир”, дейилади нашрда чоп этилган мақолада.
 
Шимол ва Жанубнинг қайта бирлашишини истамайдиганларга қарши туриш учун барча корейсларга кучларни бирлаштириш кераклиги айтилмоқда.
 
КХДР раҳбари Ким Чен Ин ўзининг Янги йил нутқида икки давлат ўртасидаги муносабатларни яхшилаш учун йўл очишга даъват қилган, шунингдек, мафкуравий қарашларнинг турлилигига қарамай ташрифлар ва алоқалар урнатиш зарурлиги борасида айтиб ўтган.
 
Бироқ, нашрнинг КХДР сайъ-ҳаракатларини “Шимол ва Жануб ўртасидаги келиб чиқиши мумкин бўлган кескин ҳарбий тўқнашувни олдини олиш”га сарфлаётганини таъкидлаган ҳолда Сеулни “Пхенянга қарши туҳматга асосланган тарғибот ишларини бас қилишга чақирган”и бироз нотабиий кўринади.
 
Маълумот ўрнида, 13 декабрь куни КХДР АҚШ Конгрессининг келиб чиқиши кореялик бўлган америка фуқароларини Шимолий Кореядаги қариндошлари билан алоқаларини қайта тиклашга қаратилган қарорини танқид қилган эди. 
Мухторбек Абдуллаев 

Теглар:Шимолий Корея Жанубий Корея Бирлашиш 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!