...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ички ишлар вазири бир қатор бошқарма бошлиқларини ўзгартирди


14:19, 06.03.2017 Жамият
 6 570

Тошкент ва Андижон вилоятлари ИИББ бошлиқлари ҳамда бир қатор туманлар ИИБ бошлиқлари ўзгарди.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига қарашли “Постда” газетасида бир қатор ички ишлар бошқарма ва бўлимларига янги бошлиқлар тайинлангани ҳақидаги хабар қилинди.  
 
Ўзбекистон Республика Ички ишлар вазирининг буйруғига биноан, Полковник Саидкарим Нишонбоев Тошкент вилоят ИИБ, полковник Шуҳрат Собиров Андижон вилоят ИИБ, полковник Шуҳрат Парпиев Андижон ИИБ бошлиқлигига тайинланган.
 
Қолаверса, Андижон вилояти Шаҳрихон ИИБга подполковник Акмалжон Юлдашев, Марҳамат ИИБга подполковник Маҳамаджон Нишонов ва Избоскан туман ИИБга подполковник Бектемир Баҳромов бошлиқ этиб тайинланган.
 
Фарғона вилоят ИИБ ўринбосари ҳамда Жиноят қидирув ва терроризмга қарши кураш бошқармасига подполковник Бахтиёр Ражабов бошлиқ бўлган.
 
Жиззах вилояти ички ишлар органларида ҳам бир қатор раҳбарлари ўзгартирди. Подполковник Обиджон Шерқулов Зарбдор туман ИИБга, подполковник Илҳом Сулаймонов Янгиобод ИИБга, майор Илҳом Хаджамқулов Зафаробод ИИБга бошлиқ бўлди. 

Теглар:Ички ишлар вазирлиги 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар