Ушбу мусобақа ҳар йили шахсан Голливуд актёри Арнольд Шварценеггер томонидан ташкиллаштирилади.
Айтиш лозимки, ҳар йили ўтказиладиган ушбу мусобақада ўзбекистонлик спорчилар ҳам иштирок этишади.
“Arnold Sports Festival”да дунёнинг турли мамлакатларидан ташриф буюрган минглаб кучли полвонлар иштирок этиб, қатор спорт йўналишларида куч синашадилар.
Бу йилги спорт фестивалида Ўзбекистон шарафини спортчилар Сергей Трубицин, Ҳамза Примов, куч экстрими спорт тури бўйича Шуҳрат Алихонов ҳамда мас-рестлинг тури бўйича Олеся Гуреева ҳимоя қилишди.
Улар ичида спортнинг мас-рестлинг тури бўйича иштирок этган Олеся Гуреева барча рақибларини мағлубиятга учратиб, мутлақ жаҳон чемпионига айланди. Бу ҳақда Ҳалқаро мас-рестлинг федерацияси расмий сайти хабар қилди.
Маълумот учун, спортчиларимиз илк маротаба ушбу мусобақада 2015 йилда спортнинг мас-рестлинг йўналиши бўйича иштирок этишганди.
2016 йилда ҳам ўзбекистонлик полвонлар “Arnold Strongman” мусобақасида қатнашиб, ярим финалга етиб келгандилар.