“Терминатор”нинг ишончли вакили операция ҳақида маълумот берди.
Америкалик киноюлдуз Арнольд Шварценеггернинг юраги фавқулодда операция қилинди. Бу ҳақда Голливуд актёрининг вакили Дэниел Кетчелл маълум қилган.
Таъкидланишича, 70 ёшли актёр муолажа учун Лос-Анжелес шаҳридаги шифохонага ётқизилган. Бу ерда унинг юрак пардаси алмаштирилган.
Дэниел Кетчеллнинг билдиришича, кекса Шварценеггер операцияни оғир ўтказган, бироқ шифокорлар барчасини уддалаган.
Жарроҳлик амалиёти тугаллангач Арнольд журналистларга “Мен қайтдим” дея ҳазиллашган. Бу актёрнинг Терминатор ролидаги энг машҳур ибораси саналади.

Икром Раҳмон